«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгашининг 2023 йил 6 майдаги 29-сонли мажлис баёнига асосан банкни ягона банк кодига ўтказиш ва шу муносабат билан, унинг филиалларини ёпиш (тугатиш) тўғрисидаги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг 1-бандига кўра банкнинг Тошкент вилояти Пискент тумани Митан МФЙ, Мустақиллик кўчаси 2-уй, (почта индекси 111400) манзилида жойлашган Пискент филиали тугатилиб, оʼрнида «Пискент» банк хизматлари маркази ҳамда Тошкент вилояти Паркент тумани Ойбек МФЙ, А.Навоий кўчаси, (почта индекси 111300) манзилида жойлашган Паркент филиали тугатилиб, ўрнида «Паркент» банк хизматлари маркази (БХМ)  ташкил этилганлигини маълум қиламиз. 

Шунингдек, тугатилган филиаллар ўрнида ташкил этилган «Пискент» ва «Паркент» банк хизматлари марказлари доимги манзилда одатдаги тартибда хизмат кўрсатишни давом эттиради.