Размер:
A A A
Цвет: C C
Изображения Вкл. Выкл.
Обычная версия сайта
493
Янгилаш: 9 Сентябрь 2022, 15:00

Ёшлар иттифоқи ҳақида

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкидаги бошланғич ташкилоти 2017 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
 
Бошланғич ташкилот “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3138-сон қарори ва ПФ-5106-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, 30 ёшгача бўлган банк ходимларини ўз сафига қамраб олган.

Бошланғич ташкилотнинг мақсад ва вазифалари:

  • банкнинг молия бозорида мустаҳкам ўрин олиши ва хизмат кўрсатиш даражасини жаҳон андозалари даражасига олиб чиқиш йўлида ёш ходимлар томонидан қилинаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш;
  • ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий касбларни эгаллашга бўлган интилишларига кўмаклашиш;
  • ёш йигит-қизларнинг ўз ақл-заковати, куч-ғайратини тўла намоён этишларига ёрдам бериш;
  • ёш ходимларнинг банк ҳаётида муносиб ўрин эгаллашлари учун шарт-шароитлар яратиб бериш;
  • ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи, маданиятни шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш;
  • ёшларнинг чуқур билим олиши, чет тилларини ўрганиши ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллаши ҳамда касбий ривожланишига қаратилган ишларни амалга ошириш;
  • ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, истеъдодли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган ишларни амалга ошириш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашадиган клуб ва тўгараклар фаолиятини ташкил етиш.

Бошланғич ташкилот томонидан бажарилган ишлар:


  • “Микрокредитбанк” AТБ ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан қўшма қарор имзоланди;
  • Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежи битирувчилари ўртасида “Менинг бизнес ғоям” ва “Ёш тадбиркор юртга мададкор” лойиҳалари йўлга қўйилди;
  • ёшлар билан кўргазма, фестивал, кўрик-танлов, маърузалар, маданият, санъат ва илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, театр спектакллари ва бошқа томоша тадбирларига ташриф буюрилди;
  • Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти каби олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил қилинди ва ўз йўналиши бўйича юқори натижаларни қайд етган ёшлар банкка ишга қабул қилинди;
  • ёш иқтидорли ходимларни раҳбарлик лавозимларга ўтказиш мақсадида захира таркиби шакллантирилди;
  • ёшлар билан юртимизнинг тарихий обидалари, ёдгорликлари ва меъморий иншоотларига саёҳатлар ташкил қилинди;
  • банк бошқарув раиси ва ўринбосарлари бошчилигида ёшлар билан учрашувлар уюштирилди;
  • ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил етиш учун имтиёзли микрокредитлар ажратилиши йўлга қўйилди.

Бошланғич ташкилот Кенгаши аъзолари:

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банкидаги бошланғич ташкилоти етакчиси: Ғаффоров Равшанжон Aбдуқаюм ўғли (Персонални ўқитиш ва ривожлантириш маркази, Масофавий ўқув бўлими бошлиғи. Тел: +99891 504-02-12, E-mail: r.gafforov@mkb.uz)
Бошланғич ташкилотнинг “Оммавий тадбирлар ва спорт-саломатлик масалалари йўналиши” координатори: Собиржонов Нодирбек Шуҳратович (Персонални бошқариш департаменти, Ходимларни рағбатлантиришни бошқариш бўлими бошлиғи. Тел: +998 97 464 56 44, E-mail: n.sobirjonov@mkb.uz)
Бошланғич ташкилотнинг “Aхборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналиши” координатори: Игамбердиева Комила Рустам қизи (Aхборот хизмати Менежери. Тел: +998 94 406 93 33, E-mail: k.igamberdiyeva@mkb.uz)
Бошланғич ташкилотнинг Ижтимоий-иқтисодий йўналиши координатори: Aбдуғанийев Шаҳбозбек Мақсаджон ўғли (Чакана бизнес департаменти, Сотувларни бошқариш бўлими бош мутахассиси. Тел: +998 94 172 22 55, E-mail: sh.abduganiyev@mkb.uz)
Валюталар курслари
  • Айирбошлаш шохобчасида
  • Банкоматда
  • Иловада
  • Чет элга ўтказма
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126701274012695
EUR130001390013648.39
GBP152001620015859.86
JPY709081.7
CHF135001450013972.04
10.05.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD125001274012695
EUR130001390013648.39
GBP152001620015859.86
JPY709081.7
CHF135001450013972.04
10.05.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126701274012695
EUR130001390013648.39
GBP152001620015859.86
JPY709081.7
CHF135001450013972.04
10.05.2024 09:00:00 дан маълумотлар
ВалютаСотиб олишСотишМБ курси
USD126801274012695
10.05.2024 09:00:00 дан маълумотлар

Сўров

Қайси банк хизматлари сизни кўпроқ қизиқтиради?
Асосий Харита бўйича
Биз билан боғланиш
Call-марказ
Иш тартиби: Ду-Жу 08:00-20:00
Ишонч телефони
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Комплаенс телефони
1285 (ички: 1266)
Иш тартиби: Ду-Жу 09:00-18:00
Сайт менюси
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X