Микрокредитбанк AТБ ходимлари умумхалқ Наврўз байрамини муносиб нишонлаш ҳамда ички туризм имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида Самарқанд вилоятига кичик саёҳат уюштиришди.

Бир кунлик саёҳат давомида Регистон майдони, Гўри-Aмир мақбараси, Бибихоним жоме масжиди, Шоҳи Зинда мақбаралар мажмуи каби муҳим қадамжолар зиёрат қилиниб, уларнинг тарихи ҳамда маданий мерос сифатидаги аҳамияти ҳақида қўшимча маълумотлар олинди.

Ходимларнинг ишчанлик кайфиятини ошириш ва байрамни аъло кайфиятда нишонлаш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу саёҳат ажойиб таассуротларга бой бўлди.